Жамоат транспортида ёш қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага маъмурий қамоққа олинди. У ўз ҳаракатларини тўлиқ тан олиб, жамоат олдида узр сўради.
“Ёнимга битта қиз чиқиб қолди. Ўзимни ушлай олмай, нафсимни тиёлмай, қўлим кетиб қолувди орқа томонига. Сидириб қўлларим билан шунақа иш қилиб қўйдим. Шарманда бўлдим мен энди. Узр сўрайман. Пушаймонман, бошқа қайтарилмайди”, – дейди у ИИББ тарқатган видеомурожаатда.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли чора кўрилган. ИИББ бундай хатти-ҳаракатлар жазосиз қолмаслигини эслатиб ўтди.