АсосийЖамият

Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди

Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар ортидан 76 млрд сўм зарар етказилган.

'Жорий йилда ичимлик сувидан қарз бўлган 53,5 минг истеъмолчи тармоқдан узилди'ning rasmi

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарздор бўлган 53,5 минг истеъмолчи сув таъминоти тармоғидан узилган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг махсус матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида 3 899 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган ва бу ҳолатлар корхонага 76,2 миллиард сўмлик моддий зарар етказган. Ҳозиргача шундан 29,9 миллиард сўм қопланган.

Шу билан бирга, 103,3 минг истеъмолчига нисбатан умумий қиймати 332,2 миллиард сўм бўлган қарздорликка оид даъволар судларга юборилган. Олиб борилган чоралар туфайли дебитор қарздорликлар 146,4 миллиард сўмга (14 фоиз) камайган.

    Бошқа янгиликлар