АсосийСиёсат

“Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади

Академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

'“Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади'ning rasmi

 

Давлат раҳбари вилоятга ташрифи чоғида футболга алоҳида тўхталиб Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.

“Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам”, — дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, яқинда “Навбаҳор” футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилган.

Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

Президентимиз келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирган.  

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилган. 

    Бошқа янгиликлар