АсосийСиёсат

Давлат раҳбари Наманганда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди

Соҳада катта лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

'Давлат раҳбари Наманганда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди'ning rasmi

Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида жорий йилда “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади, Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед эко-йўлаклари қурилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Билдирилишича, жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларининг 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади.

Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари барпо этилади. “Чортоқ” сув омбори атрофида туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил қилинади.

Яна бир йирик лойиҳа – Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1 минг 200 гектар майдонда йилига 1 миллион сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм комплекси барпо этилади.

Туризм соҳасидаги катта лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:07

    “Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади

    Академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

    'Президент: Вилоятда боғчаларни кўпайтириш энг долзарб масала'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 20:40

    Президент: Вилоятда боғчаларни кўпайтириш энг долзарб масала

    Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    'Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи —Президент'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 20:23

    Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи —Президент

    Ҳозирда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади.

    'Ўқитувчиларга янги имтиёзлар эълон қилинди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:02

    Ўқитувчиларга янги имтиёзлар эълон қилинди

    Тадбирда фидойи педагоглар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

    'Президент Наманганга боради'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:23

    Президент Наманганга боради

    Давлат раҳбари вилоятга икки кун сафар қилади.

    'Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.09.2025 15:13

    Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади

    Давлат раҳбари педагогларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ташаббусларни илгари сурди.