АсосийДунё

16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Мазкур тақиқ ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш учун амалга оширилмоқда.

'16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

Туркия ҳукумати ижтимоий тармоқларда 16 ёш чегарасини белгилаш ва 18 ёшгача бўлган болаларга нисбатан жазоларни қайта тартибга солишга доир чора-тадбирларни якунлади. Бу ҳақда NTV маълум қилди.

Қайд этилишича, лойиҳадаги бешта турли қонунда ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган бўлиб, жами 17 моддадан иборат пакет тайёрланган.

Ушбу пакет икки асосий блокни ўз ичига олади: “Болалар жиноятчилигига қарши курашга оид тартиблар” ва “Болаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилишга оид тартиблар”. 

Рақамли хавфлардан ҳимоя қилиш доирасида ижтимоий тармоқ хизмат кўрсатувчи операторлар 15 ёшни тўлдирмаган болаларга хизмат кўрсатмаслиги назарда тутилган; яъни халқаро миқёсда фаол ишлатиладиган ижтимоий тармоқларни 16 ёшдан кичиклар ишлатолмайди. 

Болалар жиноятчилигига оид қисм 15–18 ёш оралиғидаги жиноятга тортилган болаларни қамраб олади. Ҳозирги амалиётга кўра, бу ёшдаги шахсларга жазони енгиллаштириш қўлланиб келинарди; жумладан, оғирлаштирилган умрбод жазо ўрнига бериладиган 24 йиллик жазо 27 йилгача оширилиши, умрбод ўрнига бериладиган 15 йиллик жазо эса 18 йилгача кўтарилиши назарда тутилмоқда. 

Лойиҳада, шунингдек, жиноят қасддан ёки оғир оқибатли тарзда содир этилганига ёки илгари қасддан жиноят содир этганлик каби ҳолатлар аниқланса, судга жазони камайтирмаслик ваколати берилиши кўрсатиб ўтилган. 

    Бошқа янгиликлар