АсосийЖамият

Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Солиқ инспекцияси раҳбари тадбиркор аёлга шилқимлик қилгани учун ишдан олинди. Бу ҳақда Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Билдирилишича, Солиқ инспекцияси раҳбари А.Б. эри мусофирда бўлган тадбиркор аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

Собиқ мансабдор аёлнинг дўконига бир неча марта инспекторларни юбориб, ундан ташвишланаётгани ҳамда кечқурун чой баҳонасида гаплашиб олиши мумкинлигини ёзган. Аёл эса бу гаплардан ҳадиксираб, бироз муддат дўконига бормай юрган.

Шундан сўнг аёлнинг мурожаатлари асосида иш тегишли органлар томонидан ўрганиб чиқилган ва ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар эса вилоят прокуратурасига, ундан Янгиер шаҳар судига юборилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг майда безориликни назарда тутувчи моддаси билан иш қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 16:41

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Долларнинг расмий курси 82,22 сўмга тушди.

    'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 13:42

    Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

    Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'ТТЗ бозори ҳудудида автоулов чуқурга тушиб кетдими?'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 11:34

    ТТЗ бозори ҳудудида автоулов чуқурга тушиб кетдими?

    Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.