Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков НАТО Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдамни “урушдаги иштирок” сифатида баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, альянс Киевни қурол ва разведка билан таъминлаб, Россияга қарши амалда уруш олиб бормоқда.
Бу баёнот Полша ҳаво ҳудудига кириб борган Россия дронлари ортидан янгради. Ҳодиса НАТОда Украина осмонини ёпиш масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Москва эса бу ташаббусга кескин қарши чиқмоқда.
Ҳозирда Россия ва Беларус Евроиттифоқ чегараларига яқин ҳудудларда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. НАТО эса бунга жавобан Литвага қўшин ва ҳарбий техника юборишни бошлади.