АсосийЖамият

Фуқарони "ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари" 170 минг долларга "ухлатишди"

Фуқаро уларга ишониб, уйи ва машинасини сотган. Жамғармасидан ҳам айрилиб, ҳатто қарзга кирган.

'Фуқарони "ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари" 170 минг долларга "ухлатишди"'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг берган хабарига кўра, омбудсманга фуқаро М.П. ўзининг эҳтиётсизлиги ва соддалиги оқибатида катта миқдордаги маблағдан маҳрум бўлгани юзасидан мурожаат қилган.

М.П. ўз мурожаатида, 2024 йил декабрь ойида ўзини Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Марказий банк ходими деб таништирган шахслар таъсирида криптовалюта орқали 170 000 АҚШ долларини ўтказиб юборганини билдирган. Шу мақсадда у автомашинаси ва уйини сотган, жамғармаларини йўқотган, ҳатто қарзга кирган.

Фуқаро 2024 йил декабрида Киберхавфсизлик марказига расмий тарзда мурожаат қилиб, жиноий иш қўзғатилган ва у жабрланувчи сифатида тан олинган.

Омбудсман шикоятда кўрсатилган важларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди.

Мурожаат ҳамкорликда ўрганилиши натижасида Киберхавфсизлик бошқармаси томонидан Криптодўкондан фуқаро М.П. фойдасига 115 минг АҚШ доллари (1 млрд 434 млн 625 минг сўм) ундириб берилди.

Омбудсман фуқароларни қуйидагиларга жиддий эътибор қаратишга чақирмоқда:

- Ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки банк ходими деб таништирган, аммо шахсий рақамлар орқали қўнғироқ қилаётган, тўлов ёки маълумот сўраётган шахсларга ишонманг;

- Телефон орқали паспорт ёки ID-карта, пластик карта, PIN-код, SMS-код каби шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилманг;

- Сиз танимаган шахслар криптовалюта орқали тўлов қилишга ундаса, бу ҳолатни дарҳол тўхтатинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг;

- Давлат органлари, идора ва ташкилотлар ўз фаолиятини фақат расмий каналлар орқали амалга оширади. Шубҳали ҳолатларда тегишли идоранинг ишончли рақамлари орқали тасдиқ олинг.

Омбудсман фуқароларни авваламбор ҳуқуқий хабардор ва огоҳ бўлишга чақиради, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

    Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.

    'Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:28

    Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    ДХХ уч ҳудудда мансабидан фойдаланиб, пора олаётганларни ушлади.

    'Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    13 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.