АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар Россияга кириши учун “загран” паспорт талаб қилинмаслиги мумкин

Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия ўртасида визасиз режим ўрнатилган.

'Ўзбекистонликлар Россияга кириши учун “загран” паспорт талаб қилинмаслиги мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон ва Россия фуқароларига ички паспортдан фойдаланган ҳолда мамлакатга киришга рухсат берилиши кутилмоқда.

“Бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда ва зарурий ички давлат тартиб-таомиллари ўтказилмоқда. Ҳозирда томонлар айрим жиҳатлар бўйича келишув ишлари олиб бормоқда. Шу боис буни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ҳақида гапиришга ҳали эрта”, дея маълум қилган Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати “Известия” нашрига.

​2025 йил май ойида Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқароларининг 30 кунгача бўлган муддатга ички ҳужжат ёки ИД-карта орқали, болаларнинг эса “киндер паспорт” орқали мамлакатга киришига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Бундай топшириқ Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 15 майда имзолаган мамлакатга сайёҳлар оқимини кескин ошириш тўғрисидаги фармонида белгиланган.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия ўртасида визасиз режим ўрнатилган. Россия фуқароларига Ўзбекистонга кириши учун ҳозир чет эл паспорти керак бўлади. Республикага 15 кундан ортиқ муддатга келган россияликлар мамлакатда бўлишнинг 15-кунидан кечиктирмай меҳмонхонада ёки паспорт идорасида яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтиши лозим.

Ўзбекистон фуқароларининг Россияга кириши ҳам “қизил” паспорт орқали амалга оширилмоқда. Россияга вақтинча келаётган Ўзбекистон фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси ҳудудий бўлимларида рўйхатдан ўтишлари шарт. 2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари “Госуслуги RuID” мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR код олиши кераклиги белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.

    'Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:28

    Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    ДХХ уч ҳудудда мансабидан фойдаланиб, пора олаётганларни ушлади.

    'Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    13 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 21:42

    Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди

    Банк назорати қўмитаси томонидан 51 та масала кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 17:51

    Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди

    Марказий банк маълумотларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп.