АсосийДунё

Польша қайси давлатлар билан чегарадош ҳудудларда парвозларни чеклади?

Чекловлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2025 йил 10 сентябрдан 9 декабргача амал қилади.

'Польша қайси давлатлар билан чегарадош ҳудудларда парвозларни чеклади?'ning rasmi

Полша авиация навигацияси хизмати (ПАНСА) хабарга кўра, мамлакат шарқида — Беларус ва Украина билан чегарадош ҳудудда сентябрь вақтинча чекланган. Қарор 2025 йил 10 сентябрдан кучга кириб, 9 декабргача амал қилади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

PANSA баёнотида айтилишича, чекловлар давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган. Ушбу ҳудудда фуқаролик дронлари кун-у тун парвоз қила олмайди. Тунда фақат ҳарбий самолётларга, кундузи эса Полша ҳукуматини олдиндан огоҳлантирган ҳаво кемаларига рухсат этилади. Фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар ёки шошилинч тиббий ёрдам учун учадиган самолётлар бу тартибдан мустасно.

Шунингдек, ҳукумат ва тиббий авиация парвозлари, экологик хавф ёки табиий офат оқибатларини бартараф этишга қаратилган миссиялар ҳам рухсат этилиши мумкин. ПАНСА қайд этишича, белгиланган ҳудудга рухсатсиз кириш авиация қонунчилигини бузиш ҳисобланади.

Мазкур қарор Россия ва Беларуснинг қўшма “Запад-2025” ҳарбий машғулотлари фонида қабул қилинган. 10 сентябрь куни эса Россиянинг Украинага қилган дрон ҳужуми оқибатида илк бор Полша ҳудуди ҳам зарарланган, камида 19 дрон мамлакат ҳаво ҳудудига киргани ва улардан тўрт нафари уриб туширилгани хабар қилинганди. Шу сабабли Варшава, Люблин ва Жашув аэропортлари вақтинча фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шифокор ва ўқитувчиларни "уриш"га уринганлар энди қамоққа олинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:14

    Шифокор ва ўқитувчиларни "уриш"га уринганлар энди қамоққа олинади

    Бу масалалар бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди.

    'Катар: “Нетаняху Дохага ҳужумни оқлашга уринди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:21

    Катар: “Нетаняху Дохага ҳужумни оқлашга уринди”

    Қатар ТИВ Исроил бош вазирининг баёнотларини кескин қоралаб, суверенитетни ҳимоя қилиш чораларини кўришини билдирди.

    'Тўқаев: “Парламент ислоҳоти сиёсий тизим асосларини мустаҳкамлашга қаратилган”'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:03

    Тўқаев: “Парламент ислоҳоти сиёсий тизим асосларини мустаҳкамлашга қаратилган”

    Қозоғистон президенти Сенатни тугатиш ва парламентни бир палатали қилиш таклифига илк бор изоҳ берди.

    'Афғонистонда вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:27

    Афғонистонда вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди

    Ҳоким матбуот котиби буни техник носозлик билан изоҳласа, Мудофаа вазирлиги эса вертолёт тоғ билан тўқнашганини билдирган.

    'Дунёнинг энг бой одами биринчилигини Ларри Эллисон эгаллади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:39

    Дунёнинг энг бой одами биринчилигини Ларри Эллисон эгаллади

    Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск 385 млрд доллар билан иккинчи ўринга тушди.

    'Исроилнинг Яманга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Исроилнинг Яманга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди

    Ҳусийлар бу ҳужумларга жавобан Исроилга ракета отганини билдирди.