АсосийДунё

Тўқаев: “Парламент ислоҳоти сиёсий тизим асосларини мустаҳкамлашга қаратилган”

Қозоғистон президенти Сенатни тугатиш ва парламентни бир палатали қилиш таклифига илк бор изоҳ берди.

'Тўқаев: “Парламент ислоҳоти сиёсий тизим асосларини мустаҳкамлашга қаратилган”'ning rasmi

Қосим-Жомарт Тоқаев парламент ислоҳоти ҳақидаги таклифини “Тинчлик ва келажак ҳуқуқ орқали” номли халқаро форумда изоҳлади.

Унга кўра, ислоҳотнинг асосий мақсади – сиёсий тизимнинг институционал пойдеворини мустаҳкамлашдир.

Президент “кучли президент – таъсирчан парламент – ҳисобдор ҳукумат” модели сақланиб қолишини, референдум орқали қарорлар қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

У, шунингдек, Қозоғистонни технологик жиҳатдан илғор давлатга айлантиришни асосий мақсад сифатида қайд этди.

    Бошқа янгиликлар