АсосийДунё

Россия президенти туғилган кунини қандай нишонлайди?

Президент Владимир Путин 7 октябрь куни 73 ёшни қаршилайди.

'Россия президенти туғилган кунини қандай нишонлайди?'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрь куни 73 ёшни қаршилайди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков сиёсатчи таваллуд айёмини қандай нишонлашини маълум қилди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Президент туғилган кунини одатда яқинлари даврасида ўтказади. Аммо кўпинча шахсий байрамини бошқа давлатлар раҳбарлари билан мулоқот тарзида олиб боради.

“Барча инсонлар сингари, у ҳам байрамни яқинлари ва танишлари билан нишонлайди. Бироқ кўп ҳолларда бу хизмат байрамига айланади — у бундай имкониятдан ҳамкасблари, бошқа давлатлар раҳбарлари билан мулоқот қилиш учун фойдаланади”, — дейди Кремль вакили.

Анъанага кўра, Россия президенти 7 октябрь куни МДҲ давлатлари раҳбарлари билан тез-тез учрашувлар ўтказади. Кўплаб чет эл раҳбарлари ҳам қўнғироқ қилиб, уни туғилган куни билан шахсан табриклайди. 

Маълумот учун, 2024 йил 7 октябрь куни кечқурун Путин МДҲ етакчилари билан махсус йиғилишда иштирок этган. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, бу йиғилиш ўтган йилдаги фаолиятнинг “чўққиси” бўлган. 

“Путин ҳеч қачон расман таътилга чиқмайди, чунки президентнинг функциялари тўлақонли дам олиш имкониятини назарда тутмайди”, — дейди Песков.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Непалда вазир оломон томонидан калтакланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:59

    Непалда вазир оломон томонидан калтакланди

    Ижтимоий тармоқларда 65 ёшли вазирнинг Катманду кўчаларида қочиб кетаётгани, унинг ортидан эса юзлаб одамлар қувиб келаётгани акс этган видео тарқалган.

    'Францияда шифокор 30 нафар беморни заҳарлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:57

    Францияда шифокор 30 нафар беморни заҳарлади

    Бунинг оқибатида уларнинг 12 нафари вафот этган.

    'Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлисидан нималар маълум?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:26

    Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлисидан нималар маълум?

    Олдинги суд мажлиси гувоҳлар келмагани сабабли 8 сентябрга қолдирилган.

    'Дания Фаластинни тан олишга ҳозирча тайёр эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:16

    Дания Фаластинни тан олишга ҳозирча тайёр эмас

    Мамлакат Ташқи ишлар вазири Исроилнинг бу борада вето ҳуқуқи йўқлигини таъкидлади.

    'Трамп ва Эпштейн дўстлигига янги далил топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:10

    Трамп ва Эпштейн дўстлигига янги далил топилди

    Ушбу машҳур китобдан Трамп имзолаган шубҳали мактуб чиқди

    'Идлибда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Идлибда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди

    Улар ИШИД ва “Ал-Қоида” билан боғлиқ гуруҳлар таркибида фаолият юритган.