Франция президенти Эммануэль Макрон яқин кунларда янги бош вазирни тайинлайди. Амалдаги ҳукумат 8 сентябрь куни Миллий ассамблеяда ишончсизлик овози билан қулаб тушди.
Бош вазир Франсуа Байру эртага Макронга истеъфо аризасини топширади. У қаттиқ тежамкорлик чораларини илгари сурган, бироқ парламент қўллаб-қувватламади.
Байру атиги тўққиз ой лавозимда бўлди ва 2022 йилдан бери истеъфога чиққан бешинчи бош вазирга айланди. Бу эса Макронга сиёсий босимни кучайтирмоқда.