АсосийЖамият

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан ҳайдовчига чора кўрилди

Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилди.

'Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео асосида ҳайдовчига нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси асосида баённома расмийлаштирилди.

Қоидабузар автомобил эса вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди.

ИИББ барча ҳайдовчилардан амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар