АсосийЖамият

“Сен русларнинг қулисан” воқеаси ортидан ТИВ ОАВ ва блогерларни муҳокамалардан тийилишга чақирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги блогерлар ва ОАВ вакилларидан аллақачон ўз ечимини топган масалаларни қайта кўтариб, жамоатчиликда ортиқча хавотир уйғотмасликни сўради.

'“Сен русларнинг қулисан” воқеаси ортидан ТИВ ОАВ ва блогерларни муҳокамалардан тийилишга чақирди'ning rasmi

Вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновга кўра, сўнгги пайтларда интернетда ҳал бўлган масалалар қайта муҳокамага олиб чиқилиб, одамлар орасида чалкашлик келтириб чиқармоқда.

Шу боис ТИВ вакили блогерлар ва журналистларни долзарб мавзуларга эътибор қаратишга ундади.

Қайд этилишича, Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси ҳақоратланган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маст ҳолдаги эркак ҳайдовчини ҳақоратлаб, унга пичоқ билан ҳам таҳдид қилган, ҳайдовчи эса вазиятни босиқлик билан енгишга ҳаракат қилган.

    Бошқа янгиликлар