АсосийЖамият

Самарқандда ўқувчиларни автобусга чиқармаган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

Вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

'Самарқандда ўқувчиларни автобусга чиқармаган ҳайдовчи ишдан бўшатилди'ning rasmi

Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Назаробод қишлоғида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга асосан, Нуробод тумани "Сахоба" маҳалласидан Зиёвуддин шаҳарчасига қатновчи хусусий автобус эгаси мактабга кетаётган ўқувчиларни автобусга миндирмаган.

Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Мазкур маҳалладан 19 нафар ўқувчи Пахтачи туманидаги 28-умумтаълим мактабига, 3 нафар ўқувчи эса тумандаги 34-умумтаълим мактабига қатнайди.

Ўқувчиларни миндирмаган "Оқтош-Шахзод транс" МЧЖга қарашли Сахоба-Оқтош йўналишида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси Мусурмон Бобожонов жамиятнинг 2025 йил 4 сентябрьдаги буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.

Оқтош-Шахзод транс МЧЖ ва Пахтачи тумани ҳокимлиги ўртасида мактаб ўқувчиларини мактабга ташиш хизматини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди. Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб ўқувчилар учун бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилган.

Вилоят раҳбари ушбу муаммоли ҳолатни ёритган ва унинг ечимига ҳисса қўшган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорлик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ресторандаги жанжал судга чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:18

    Тошкентда ресторандаги жанжал судга чиқди

    Март ойида юз берган можаро бўйича суд мажлиси ёпиқ ўтказилмоқда.

    'Ободонлаштириш соҳасида ишлайдиганларнинг фарзандлари ва набираларига контракт тўлаб берилади'ning rasmi

    Жамият 06.09.2025 21:55

    Ободонлаштириш соҳасида ишлайдиганларнинг фарзандлари ва набираларига контракт тўлаб берилади

    Ҳудудлардаги санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларида 10 йилдан бери ишлаб келаётган ходимлар ўртасида "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танлови ўтказилади.

    'Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди'ning rasmi

    Жамият 06.09.2025 20:40

    Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

    Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.

    'ФИФА президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Жамият 06.09.2025 19:35

    ФИФА президенти Ўзбекистонга келади

    Жанни Инфантино "CAFA Nations Cup-2025" мусобақасининг финалини стадиондан томоша қилади.

    'ССВда янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият 06.09.2025 15:27

    ССВда янги тайинловлар амалга оширилди

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    '44 ёшли ўзбекистонлик Татаристонда оғир касалликка чалинди'ning rasmi

    Жамият 06.09.2025 14:22

    44 ёшли ўзбекистонлик Татаристонда оғир касалликка чалинди

    Масъуллардан кўмак сўраган ушбу фуқаро ватанга қайтарилди.