“Ўзенергоинспексия” томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган назорат тадбирида якка тартибдаги тадбиркор “X. М.”га тегишли бўлган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланиб, ноқонуний электр энергияси сарфи фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 78 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.