АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги янги халқаро аэропорт учун қанча ер ажратилиши айтилди

Вилоят кадастр бошқармаси бу ҳақда хабар берди.

'Тошкент вилоятидаги янги халқаро аэропорт учун қанча ер ажратилиши айтилди'ning rasmi

Янги халқаро аэропорт учун Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидан ер майдони ажратилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, янги халқаро аэропорт қурилиши учун Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ҳамда Қуйи Чирчиқ туманларидан жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилмоқда. Шундан

суғориладиган ерлар 1075,45 гектар;

боғлар 112,69 гектар;

яйлов ва пичанзорлар 0,65 гектар;

бошқа ерлар 120,97 гектар.

Ўрта Чирчиқ туманидан жами 790,76 гектар. Шундан

суғориладиган ерлар 609,95 гектар;

боғлар 112,63 гектар;

бошқа ерлар 67,53 гектар.

Қуйи Чирчиқ туманидан жами 519 гектар. Шундан

суғориладиган ерлар - 465,5 гектар;

боғлар - 0,06 гектар;

бошқа ерлар - 53,44 гектар.

    Бошқа янгиликлар