АсосийСиёсат

Ўзбекистон давлат қарзи 43,4 млрд долларга етди

2024 йилнинг биринчи ярмида давлат қарзи 3,1 млрд долларга ўсди.

'Ўзбекистон давлат қарзи 43,4 млрд долларга етди'ning rasmi

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 2-чорагида Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 785 миллион долларга кўпайиб, 43,38 миллиард долларни ташкил этди.

Шундан 36,42 миллиард доллари — ташқи қарз бўлиб, унинг 20,39 миллиард доллари қатъий, 15,87 миллиард доллари эса ўзгарувчан фоиз ставкаларида олинган.

Ташқи қарзларнинг асосий қисми узоқ муддатли кредитлардан иборат.

Ички қарз миқдори эса 67 миллион долларга камайиб, 6,96 миллиард долларни ташкил этган.

Давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 33,6 фоиздан 34,2 фоизга кўтарилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди'ning rasmi

    Сиёсат 06.09.2025 09:08

    Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди

    Улар телефон орқали мулоқот қилишди.

    'Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди'ning rasmi

    Сиёсат 05.09.2025 17:44

    Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди

    Сенатнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Олий суд раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.

    'Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича тақдимот билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 04.09.2025 21:11

    Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича тақдимот билан танишди

    Келаси йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган маҳсулотни сотишда қўшилган қиймат солиғи нол ставкада бўлади.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 03.09.2025 13:55

    Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди

    Президент саммитлар, музокаралар ва ҳарбий парадда иштирок этиб, Тошкентга қайтди.

    'Мирзиёев Афғонистондаги зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 02.09.2025 09:22

    Мирзиёев Афғонистондаги зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон раҳбари қурбонлар учун тасалли, жабрланувчиларга шифо тилади.

    'Ўзбекистон-Хитой муносабатлари: миллиардлик лойиҳалар, визасиз тартиб ва янги университетлар'ning rasmi

    Сиёсат 02.09.2025 07:49

    Ўзбекистон-Хитой муносабатлари: миллиардлик лойиҳалар, визасиз тартиб ва янги университетлар

    Пекинда Мирзиёев ва Си Цзиньпин учрашувида савдо, таълим ва маданий алмашинувни қамраб олган йирик келишувлар имзоланди.