АсосийСиёсат

Иқлимдан туризмгача: Ўзбекистоннинг ШҲТдаги йўналишлари очиқланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш мақсадида бир қатор йўналишларда қўшма ташаббуслар амалга оширилмоқда.

'Иқлимдан туризмгача: Ўзбекистоннинг ШҲТдаги йўналишлари очиқланди'ning rasmi

Ўзбекистон ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни изчил давом эттирмоқда.

Иқлим ўзгаришлари — мамлакат иқтисодиётни декарбонлаштириш, “тоза” технологияларни жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва “ақлли” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали шерикликни кенгайтираяпти.

Аграр соҳаси — қўшма лойиҳалар, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмани ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда.

Рақамлаштириш — рақамли иқтисодиёт, булутли ҳисоблашлар, катта маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда ягона рақамли макон яратиш йўналишларида қўшма ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Туризм — Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари ва шерикларининг етакчи туроператорлари ҳамда авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш орқали минтақавий туризмни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари сурмоқда.

ШҲТ доирасидаги бу ташаббуслар “Шанхай руҳи” асосида барқарор тараққиётга хизмат қилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар