Афғон оммавий ахборот воситалари Тожикистон чегарачилари ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида қуролли ҳодиса юз бергани ҳақида хабар берди. Уларнинг маълумотларига кўра, бир жангари ҳалок бўлган, яна тўрт нафари жароҳат олган.
Тўқнашув 24 август куни Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги Дованг туманида, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Шамсиддин Шоҳин тумани билан чегарадош ҳудудда юз берган. Шана агентлигининг қайд этишича, можарога кончилик компаниялари фаолияти ва Панж дарёси ўзанининг бузилиши сабаб бўлган.
Хабарларга кўра, толиблар фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун Довангга келган ва у ерда тожик чегарачиларининг қаршилигига учраган. Ўқ отишма вақтида оғир қуроллар қўлланган.
Ҳозирча Тожикистон ёки “Толибон” томонидан расмий изоҳ берилмади.
Шу билан бирга, Афгҳанистан Интернатионал агентлиги Дованг туманида тожик чегарачилари ва “Толибон” вакиллари ўртасидаги учрашув видеосини эълон қилган. Унда кончилик компаниялари фаолияти муҳокама қилингани айтилади. ОАВ маълумотларига кўра, толибларни Бадахшонда фойдали қазилмалар қазиб олиш департаменти бошлиғи Шафиқулла Ҳофизий вакиллик қилган.