АсосийДунё

Ҳиндистонда ота 2 ёшли фарзандини ёввойи ҳайвонларга тўла ўрмонга ташлаб кетди

Бола мўъжиза билан тирик қолди.

'Ҳиндистонда ота 2 ёшли фарзандини ёввойи ҳайвонларга тўла ўрмонга ташлаб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 май куни Ҳиндистоннинг Madhya Pradesh штатида содир бўлган даҳшатли воқеа кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Икки ёшли бола отаси томонидан ёввойи ҳайвонларга тўла ўрмонга ташлаб кетилганига қарамай, қарийб 20 соат давомида тирик қолган.

Маълум қилинишича, воқеа боланинг онаси ўлдирилганидан кейин бошланган. Шундан сўнг эркак ўз фарзандини мотоциклга миндириб, аҳоли яшамайдиган ўрмон ҳудудига олиб борган ва у ерда ташлаб кетган.

Шундан кейин кичик ёшли бола мутлақо ёлғиз ҳолда ўрмон ичида қолган. У оёқяланг, деярли ҳимоясиз ҳолда, ёввойи ҳайвонлар яшайдиган хавфли ҳудудда инстинктив равишда ҳаракатланиб, узоқ вақт юришда давом этган.

Дастлабки тергов жараёнида эркак ҳуқуқ-тартибот идораларини чалғитишга уринган ва боланинг қаердалиги ҳақида аниқ маълумот бермаган. Шу сабаб қидирув ишлари кеч бошланган. Кейинчалик полиция, қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли иштирокида кенг кўламли қидирув операцияси йўлга қўйилган. Ўрмон ҳудуди, далалар, сув манбалари ҳамда хавфли жойлар босқичма-босқич текширилган.

Қарийб 20 соатдан сўнг, эрталаб қутқарувчилар ўрмон ичидан жуда суст овозни эшитиб қолган. Ана шу овоз орқали улар болани топишга муваффақ бўлган. Бола қаттиқ ҳолдан тойган, чанқаган ва оч қолган бўлса-да, тирик экани аниқланган.

Мутахассислар мазкур ҳолатни ҳақиқий мўъжиза сифатида баҳоламоқда. Чунки бу ёшдаги боланинг ўрмон шароитида, очлик ва хавф остида деярли бир сутка яшаб қолиши жуда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Боланинг отасига нисбатан оғир жиноят моддалари бўйича айблов қўйилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жанубий Кореяда шов-шув: Сеулда судья ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:43

    Жанубий Кореяда шов-шув: Сеулда судья ўлик ҳолда топилди

    Мамлакат пойтахти Сеул шаҳридаги Олий суд биноси яқинидан судьянинг жасади топилди.

    'Перуда қўлга олинган фирибгар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:37

    Перуда қўлга олинган фирибгар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ва қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинган.

    'Ҳормуз бўғозидаги таранглик нефть нархларини оширди'ning rasmi

    Дунё 05.05.2026 06:28

    Ҳормуз бўғозидаги таранглик нефть нархларини оширди

    Нархларнинг ўсиши АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли бир нечта қайиқларни йўқ қилганини маълум қилганидан сўнг кузатилди.

    'Эрон АҚШни Ҳормузда “кемалар қабристони” билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 04.05.2026 06:31

    Эрон АҚШни Ҳормузда “кемалар қабристони” билан таҳдид қилди

    Ҳозирда Ҳормуз бўғозида вазият таранглигича қолмоқда — савдо кемалари ҳаракати кескин камайгани қайд этилмоқда.

    'Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2026 13:51

    Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди

    Қозоғистон Президенти Польшада ҳибсда бўлган дипломат Ануар Бакибай озод этилгани ортидан Александр Лукашенко ва Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилди.

    'АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2026 08:23

    АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди

    АҚШ Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига 8,6 миллиард долларлик қурол-яроғ сотилишини  Конгресссиз маъқуллади.