АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Япония стратегик мулоқотни йўлга қўйди

Тошкентда Ўзбекистон ва Япония Ташқи ишлар вазирлари ўртасида стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

'Ўзбекистон ва Япония стратегик мулоқотни йўлга қўйди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26–27 август кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Япония Ташқи ишлар вазири Такеси Ивая 27-август куни Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкори Бахтиёр Саидов билан стратегик мулоқот шаклидаги илк учрашувни ўтказди.

Йиғилишда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, инновация, таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт-логистика, маданият ва инсонлар ўртасидаги алоқалар каби қатор йўналишларда узоқ муддатли ва ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Баёнотда қайд этилишича, икки томон инвестициявий шерикликни мустаҳкамлашга, япон технологияларини Ўзбекистонга жорий этишга ва савдо-иқтисодий алоқаларни диверсификация қилишга тайёрлигини билдирди.

Вазирлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш бўйича ўзаро қўллаб-қувватлашни таъкидлаган. Мулоқот доирасида “C5+1” шакли ҳам самарали минтақавий платформа сифатида эътироф этилган.

Такеси Ивая ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва Япония Бош вазири Сигеру Исибанинг саломи ҳамда Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табригини етказди.

Стратегик мулоқот йиғилишлари икки йилда бир маротаба навбатма-навбат Тошкент ва Токиода ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:07

    Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

    Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 07:14

    Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди

    Самарқанд форумида ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 17:05

    Президент Қозоғистонга боради

    Ташриф Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 12:08

    “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди

    Ҳужжат ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган илк комплекс дастур бўлади.

    'Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 17.04.2026 13:22

    Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади

    Ушбу ташаббуслар доирасида қатор янги ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар жорий этилади.