АсосийЖамият

Тошкентда биринчи ярим йилликда биронта янги мактаб ишга тушмади

Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

'Тошкентда биринчи ярим йилликда биронта янги мактаб ишга тушмади'ning rasmi

Республика бўйича 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 68 та янги мактаб ишга тушган бўлса, уларнинг бирортаси Тошкент шаҳрига тўғри келмайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Шу билан бирга, 2024/2025 ўқув йилида 738 минг бола 1-синфга боради. 455,2 минг ўқувчи мактабни битиргани ҳисобга олинса, умумий ўқувчилар сони қарийб 283 минг нафарга кўпайиши кутилмоқда. Бу эса, аввало, катта шаҳарларда, жумладан Тошкентда мактаб жойларига бўлган талаб янада ошиб боришини англатади.

Расмий маълумотларга кўра, 2 йил аввал мактабларнинг 75,5 фоизи 2 ёки 3 сменада фаолият юритган. Мактаблар вазирлиги эса мактаб сиғими ёки сменалар бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилмаган.

Шу билан бирга, охирги бир йил ичида Тошкент аҳолиси яна 70 минг нафарга кўпайди. Аммо аҳоли ўсишига нисбатан мактаб инфратузилмаси секин суръатда ривожланмоқда.

Мутасаддиларнинг бу муаммони “хусусий мактаблар ҳал қилади” деган ёндашуви эса амалиётда етарли натижа бермаяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.