АсосийЖамият

13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга урингани рад этилди

Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири матбуот хизмати раҳбари ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

'13 ёшли ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга урингани рад этилди'ning rasmi

26 август куни айрим мессенжерларда тарқалган мақолада айтилганидек, воқеа иштирокчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб маълум қилди Бош консулхона.

Дипломатларнинг ўрганишига кўра, ҳодиса 22 август куни Истанбулдан 521 км узоқликдаги Аксарай вилоятида содир бўлган.

Унда айбланувчи — 2012 йилда туғилган С.Т. ва жабрланувчи — 2000 йилда туғилган М.О. исмли шахслар бошқа давлат фуқаролари ҳисобланади.

Консулхона айрим хориж фуқаролари томонидан содир этилган жиноятларнинг Ўзбекистон фуқаролари билан боғлаб ёритилиши нотўғри экани ва бу халқимиз имижига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Ватандошларимизга эса маҳаллий қонунларга риоя қилиш ва фавқулодда ҳолатларда Бош консулхонага мурожаат этиш тавсия этилди.

    Бошқа янгиликлар