АсосийЖамият

Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳибсхоналар фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълум қилди.

'Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳибсхоналар фаолияти тугатилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Омбудсман маълум қилди.

Маълум қилинишича, омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2025 йилнинг июнь ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасида Ички ишлар вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган.

Омбудсманга хабар беришича, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилган. Камералар ва керакли анжомлар билан жиҳозланган.

Шунингдек, сайр қилиш ҳовлиси ҳамда санитария тармоқлари (ҳожатхона, ювиниш жойи) да таъмирлаш ишлари олиб борилган ва гигиена талабларига мувофиқлаштирилган.

Шу билан бирга, шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти Ички ишлар вазирининг 2025 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан тугатилган.

    Бошқа янгиликлар