АсосийЖамият

Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди

Ўзбекистонда давлат мулки ҳисобланган футбол стадионлари ва майдонларини сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш энди мумкин эмас.

'Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди'ning rasmi

Давлат қарорига кўра, 2025 йил охиригача барча футбол стадионлари ва майдонлари хатловдан ўтказилади, натижалар эса 2026 йил июлигача “Миллий футбол электрон платформаси”га киритилади.

Эгаси номаълум объектлар ҳам рўйхатга олиниб, давлат тасарруфига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда “Пахтакор” стадиони сотувга қўйилгани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган ва охир-оқибат савдо бекор қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар