АсосийЖамият

Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди

Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

'Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда амалга оширилганини маълум қилди.

Қайд қилинишича, Uzbekistan Airports АЖ буюртмачилигида жами 6,8 млрд сўмлик “боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш” юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган.

Таъкидланишича, танловда иштирокчилар учун ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек ўзаро аффилланган шахслар (яъни ўзаро боғлиқлик ва манфаатдорлик) иштирок этгани ва баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланган.

Қайд этилган ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинган. Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг 5 та  ҳудудида чанг-тўзон кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:32

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.

    'Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:30

    Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.