АсосийСиёсат

Мирзиёев “Арқадағ” билан юзма-юз музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқ етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун “Аваза” туризм зонасида учрашди. Музокараларда стратегик шериклик масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев “Арқадағ” билан юзма-юз музокара ўтказди'ning rasmi

Кеча, 22 август куни Туркманистоннинг “Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан юзма-юз ва делегациялар иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик, шунингдек “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” уч томонлама форматидаги алоқалар муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг яқинлашиб келаётган еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар