АсосийЖамият

Тошкентда автомобиль ёнғини юз берди

Мирзо Улуғбек туманида юзага келган ёнғин фуқаро кучи билан бартараф этилди.

'Тошкентда автомобиль ёнғини юз берди'ning rasmi

22 август куни соат 00:15 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчасида автомобиль ёнғини юз бергани ҳақида шаҳар ФВБга хабар берилган.

Ёнғин-қутқарув техникалари ҳодиса жойига 9 дақиқа ичида — соат 00:24 да етиб борган.

Аммо бу вақтга келиб ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўз вақтида ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

    Бошқа янгиликлар