АсосийЖамият

“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди

2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган.

'“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди'ning rasmi

Бугун, 19 августдан бошлаб  “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида саралаш босқичи якунланди ҳамда тарғибот босқичига старт берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган. Саралашдан ўтган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Бунда ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

Маълумот учун,  лойиҳа киритиш босқичи – 15 июль -3 август, саралаш босқичи – 4-18 август, тарғибот босқичи – 19-21 август, овоз бериш босқичи – 22-31 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади. 

    Бошқа янгиликлар