АсосийЖиноят

Наманганда сохта “диндорлар” ушланди

Бир гуруҳ “уддабуронлар” вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб даромад қилиб келган.

'Наманганда сохта “диндорлар” ушланди'ning rasmi

Наманган вилоятида бир гуруҳ ноқоқнуний йўл билан даромад топаётган сохта “диндорлар” қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ D.уз га хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳри, Янги Наманган тумани, Уйчи, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида бир қатор сохта диндорлар қўлга олинган.

Жумладан, Наманган шаҳрининг Балиқчи кўчасида кўп қаватли уйларнинг бирида 15 нафар шахсга диний сабоқ бериб келган ва Маърифат маҳалласида яшовчи аёл ўз хонадонида

14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил этиб, уларнинг ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олиб келган.

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 йилда туғилган шахс яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.

Яна шу каби ҳолат, Уйчи, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида ҳам кузатилган.

Ҳозирда сохта “диндорлар” ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яна бир мансабдор пора билан қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 15.08.2025 20:00

    Яна бир мансабдор пора билан қўлга олинди

    У 5000 АҚШ доллари ҳамда “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилаётган пайтида ушланган.

    'Қашқадарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 15.08.2025 09:32

    Қашқадарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди

    Шаҳрисабз тумани ФВБ раҳбари ва Марғилон шаҳри таълим бўлими мутахассиси пора олгани учун ушланди.

    '“Афросиёб” поездига қаратилган диверсия иши бўйича икки темирйўлчи узоқ муддатга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.08.2025 19:10

    “Афросиёб” поездига қаратилган диверсия иши бўйича икки темирйўлчи узоқ муддатга қамалди

    Бухоро вилоятида икки темирйўл ходими “Афросиёб” тез юрувчи поезд йўлига бетон шпалл қўйиб, авария чақиришга урингани учун мос равишда 13 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    'Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.08.2025 08:40

    Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

    Бухоро ва Наманганда фуқароларни Хорватияга ишга юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган икки шахс ушланди.

    'Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 13.08.2025 07:44

    Қўқонда 435 млн сўмлик қалбаки пул фош этилди

    Фарғона вилоятида 2003 йилда туғилган шахс катта миқдордаги қалбаки пул билан ушланди.

    'Ёшлар онгини заҳарлашга уринган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 12.08.2025 15:44

    Ёшлар онгини заҳарлашга уринган гуруҳ фош этилди

    Тезкор тадбирлар давомида улар ушланди ва қонуний чоралар кўрилди.