АсосийБу қизиқ

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40 даражагача иссиқ бўлади.

'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” 18-21 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 18-19 августда 30-35 даража, 20-21 августда 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 августда 15-20 даража, 19-21 августда 17-22 даража, кундузи 18 августда 30-35 даража иссиқ бўлади, 19 августда 32-37 даража, 20-21 августда 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 августда 15-20 даража, кундузи 18-19 августда 30-35 даража, 20-21 августда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 18 августда 32-37 даража, 19-21 августда 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 18 августда 27-32 даража, 19 августда 30-35 даража, 20-21 августда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 19-21 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 18 августда 18-23 даража, 19-21 августда 21-26 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар