Европа Иттифоқи етакчилари президентлар Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Аляскадаги учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот билан чиқди.
Европа Москвага нисбатан санкциялар босимини оширишда давом этади.
Киев “темирдан ясалган хавфсизлик кафолатларини” олиши ва ҳудуд бўйича мустақил қарор қабул қилиши керак.
Россия Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга интеграциялашувига тўсқинлик қилмаслиги керак; Украина қуролли кучлари учун чекловлар ҳам қабул қилиниши мумкин эмас.
Европалик сиёсатчилар Оқ уй раҳбари ва Владимир Зеленский билан Москва, Вашингтон ва Киевнинг уч томонлама саммитига тайёргарлик кўришга тайёр.
Улар Трампнинг тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Бу баёнот Франция, Италия, Германия, Буюк Британия, Финляндия, Польша, Португалия ва Еврокомиссия раҳбарияти томонидан тайёрланган.