Politico нашрининг ёзишича, Еврокомиссия сентабр бошидаёқ Молдова билан аъзолик бўйича биринчи "музокаралар кластери"ни очишни мақсад қилган.
Манбага кўра, бу қарор Молдовадаги президент Майя Санду партиясига яқинлашиб келаётган парламент сайловлари арафасида кучли сиёсий қўллов кўринишида амалга оширилмоқда.
Аммо бу ҳолат Украинада норозилик уйғотиши мумкин. Чунки илгари Украина ва Молдова бирга ҳаракатланаётган эди. Ҳозирда Украина ЕИ аъзолигига оид музокараларда бир нечта тўсиқларга дуч келмоқда. Жумладан, Венгрия бу жараёнга қатъий қарши чиқмоқда.
Политиcўга кўра, Молдова эса бу борада муҳим тўсиқларга дуч келмайди ва тезроқ аъзо бўлиши мумкин.