АсосийДунё

Германия АҚШдан Украина учун қурол харидига 500 млн доллар ажратади

Бу маблағ АҚШнинг ПУРЛ (Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати) механизми доирасидаги илк йирик пакетлардан бири бўлади.

'Германия АҚШдан Украина учун қурол харидига 500 млн доллар ажратади'ning rasmi

Берлин ушбу маблағни Европада ишлаб чиқарилмайдиган ёки АҚШдан тезроқ етказилиши мумкин бўлган, жумладан, ҳаво мудофааси тизимлари каби муҳим ҳарбий воситаларни харид қилишга йўналтиради.

Россия босқинидан бери Германия Украинага жами 40 миллиард евро ҳарбий ёрдам кўрсатганини эслатиб ўтди.

Аввалроқ Дания, Норвегия ва Швеция ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар учун 500 млн долларлик молиявий ёрдам ажратишини билдирган эди.

    Бошқа янгиликлар