АсосийДунё

Германия ТИВ раҳбари: “Зўравонлик билан чегаралар ўзгармаслиги керак”

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Украина ҳудудий яхлитлигидан воз кечиш эвазига урушни тўхтатишга қарши чиқди.

'Германия ТИВ раҳбари: “Зўравонлик билан чегаралар ўзгармаслиги керак”'ning rasmi

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россиянинг Украинага нисбатан тажовузкор ҳаракатларига ечим сифатида ҳудудий муросаларни рад этди. У ижтимоий тармоқдаги баёнотида: “Зўравонлик билан чегаралар ўзгартирилмаслиги керак”, — дея фикр билдирди.

Йоханн Вадефуль таъкидлашича, Германия Киевни қўллаб-қувватлашда давом этади ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг урушни тўхтатиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайди. “Натижа адолатли ва мустаҳкам тинчлик бўлиши лозим”, — дейди у.

Шунингдек, Британия бош вазири Кир Стармер ва Канада бош вазири Марк Карни ҳам Украина розилиги бўлмасдан тинчлик битимини тузиш мумкин эмаслигини билдирди. Лондоннинг баёнотида Украина келажаги фақат эркинлик, суверенитет ва ўз тақдирини ўзи белгилаш асосида қурилиши кераклиги қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар