АсосийДунё

Германия Исроилдан Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар бўйича изоҳ талаб қилмоқда

Берлин: “Бир кишига қаратилган ҳужумда беш журналист ҳалок бўлиши — изоҳсиз қолдирилмаслиги керак”.

'Германия Исроилдан Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар бўйича изоҳ талаб қилмоқда'ning rasmi

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилдан Ғазо секторида Al Jazeera телеканали журналисти Анас Жамол аш-Шариф ва яна тўрт нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган ҳужум юзасидан изоҳ беришни талаб қилди.

Берлиннинг таъкидлашича, Исроил нафақат ушбу ҳужум сабабларини очиқлаши, балки ҳалок бўлган журналистнинг халқаро ҳимоя мақомидан қандай қилиб маҳрум қилингани бўйича ҳам тушунтириш бериши керак.

Расмий маълумотларга кўра, уруш бошланганидан бери Исроил ҳарбий амалиётлари оқибатида 200 дан ортиқ журналист ҳаётдан кўз юмган. Германия бу рақамни “қабул қилиб бўлмайдиган даражадаги” деб атади. Исроил эса ўз навбатида, аш-Шарифни ҲАМАСнинг юқори лавозимли аъзоси деб атаб, журналистлик фаолияти ниқоб бўлганини иддао қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар