Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтган санъат асарлари аукционида Паблос Пикассонинг икки дона сохта гравюраси сотилди. Улардан бири Вормс шаҳридаги арт-дилер томонидан харид қилинган бўлиб, аллақачон терговчилар томонидан олиб қўйилган. Иккинчисини Австриялик коллекционер сотиб олган.
Мазкур иш юзасидан тергов олиб бораётган ҳуқуқ-тартибот идоралари айбдор сифатида Италиянинг фуқароси бўлган эркакни гумон қилмоқда. У йиллар давомида Пикассонинг “Суите Vollard” номли 100 та офортдан иборат машҳур график тўпламига мансуб асарларни сохталаштириб, халқаро санъат бозорида сотган.
Полиция ва Мюнстердаги Пикассо музейи ҳамкорлигида яна икки дона қалбаки асар аукционга чиқмасдан олдин мусодара қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда.