АсосийСиёсат

Мирзиёев Туркманистонда мукофотланди

БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон президенти "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" орден билан тақдирланди.

'Мирзиёев Туркманистонда мукофотланди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва қардош туркман халқига юксак давлат мукофоти учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ушбу мукофотни Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига алоҳида эътибор ва ҳурмат, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг эътирофи сифатида қабул қиламан, - дейди давлат раҳбари.

Бой тарихий тажриба, қардошлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Кейинги йилларда муҳим иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро савдо ҳажми ва кооперация кўлами кескин ошди.

Ўзбекистон етакчиси Арқадағ ва минтақанинг барча давлатлари раҳбарлари Марказий Осиёда ҳамкорликни илгари суришга улкан ҳисса қўшаётганини алоҳида қайд этди. Бугун бутун халқаро ҳамжамият минтақавий шериклик ва ўзликнинг янги моделини барпо этишдаги умумий муваффақиятларимизни эътироф этаётгани таъкидланди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари юксак мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади ҳамда жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасидаги глобал саммит муваффақиятли ўтишини тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Орден билан тақдирланди'ning rasmi

    Сиёсат 06.08.2025 13:59

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Орден билан тақдирланди

    Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари — Шерзод Асадов маълум қилди.

    'Мирзиёев Гутерриш билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат 05.08.2025 16:38

    Мирзиёев Гутерриш билан нимани муҳокама қилди?

    Сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинди.

    'Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 05.08.2025 09:07

    Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди

    Томонлар ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 03.08.2025 20:22

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

    Президент 4-5 август кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 31.07.2025 19:32

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди

    Эъзозхон Каримова Ўзбекистонда сўнгги 10 йил ичида таълим тизимида раҳбарлик лавозимини эгаллаган 5-шахс бўлди.

    'Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари нега учрашди?'ning rasmi

    Сиёсат 31.07.2025 01:46

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари нега учрашди?

    Икки мамлакат вакиллари савдо, инфратузилма ва минтақавий интеграцияга оид Масалаларни муҳокама қилди.