Америкалик ISW (Урушни ўрганиш институти) маълумотига кўра, Россия Донетскдаги аэропортни Украина ҳудудларига ҳужум уюштирувчи дронлар базасига айлантирмоқда.
Украина ОСИНТ лойиҳаси “Киберборошно” таҳлилига таяниб, ISW аэропортда учиш-қўниш йўлаги тозаланиб, дрон операторлари учун бошқарув нуқталари ва махсус омборлар қурилаётганини билдиради.
Аналитиклар бу ерда Шаҳед типидаги зарба берувчи дронлар ва “Гербера” деб аталувчи чалғитувчи дронлар учирилишини тахмин қилмоқда.
Дронларнинг фронтга яқин ҳудуддан учирилиши Украина ҳаво мудофаасининг жавоб вақтини қисқартиради ва, ISW қайд этишича, бу Европа ва НАТО мамлакатларига ҳам хавфни кучайтириши мумкин.