АсосийЖамият

Хоразмдаги хусусий боғча раҳбари болани жароҳатлади

Воқеага вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

'Хоразмдаги хусусий боғча раҳбари болани жароҳатлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 июль куни Хоразм вилояти Хива туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасаларидан бирида муассаса раҳбари болани жароҳатлади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Хизмат текшируви давомида аниқланишича, мазкур муассасада раҳбар лавозимида ишлаб келаётган Ж.М. тайёрлов гуруҳига рус тили фанидан қатнашиб юрган У.Ш.ни шеърни ёдлаб келмагани учун чап елка соҳасини қўли билан қаттиқ сиқиб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан боланинг яқинлари томонидан Хива тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилинган ва мазкур ҳолат Хива туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирокида муҳокама қилинган. Айни пайтда Хива туман ИИБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговгача текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Мазкур воқеа бўйича тегишли ҳуқуқий баҳо бериш, бола ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қиламиз. Мактабгача таълим муассасаларида болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик ҳолатларига мутлақо йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган бўлиб, бу борада мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода 3 кунлик чақалоғини 4 минг долларга пулламоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Бухорода 3 кунлик чақалоғини 4 минг долларга пулламоқчи бўлган она ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.