АсосийДунё

Россияда июль ойида интернет 2000 мартадан ортиқ узилган

Мутасаддилар буни “хавфсизлик чораси”, фуқаролар эса йўқотилган алоқани танқид қилмоқда.

'Россияда июль ойида интернет 2000 мартадан ортиқ узилган'ning rasmi

“На связи” лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 2025 йил июль ойида интернет алоқаси камида 2099 марта узилган. Бу кўрсаткич май ойидаги 69 ва июндаги 662 марта кузатилган узилишлардан сезиларли даражада кўп.

Одатда узилишлар қисман бўлиб, бир шаҳарнинг баъзи ҳудудларида интернет ишлаган, бошқаларида эса бутунлай йўқолган. Бироқ июлда Красноярский ўлкасида бутунлай узилган ҳолатлар ҳам бўлган — айрим қишлоқларда одамлар 5 кун давомида интернетга уланмаган.

“Интернетни ҳимоя қилиш жамияти” ҳисобига кўра, бу узилишлар июлда камида 25 миллиард рубльиқтисодий зарар келтирган. Ҳудуд раҳбарлари эса буни дрон ҳужумларига қарши хавфсизлик чораси деб изоҳлаб, аҳолига нақд пул жамғаришни тавсия қилмоқда.

Нижний Новгород вилояти раҳбари Глеб Никитин эса бу ҳолатга ижобий қарашга чақирди — “бу рақамли детокс учун имконият”, дея таъкидлаган у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.