АсосийДунё

Путин 1994 йилдаёқ Қрим, Шарқий Украина ва Шимолий Қозоғистонга даъво қилган

Германия дипломатик архивларида 1994 йилда Путин томонидан айтилган даъволи баёнотлар илк бор ошкор қилинди.

'Путин 1994 йилдаёқ Қрим, Шарқий Украина ва Шимолий Қозоғистонга даъво қилган'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин ҳали ҳокимият тепасига келмасдан аввал, 1994 йилда Қрим, Шарқий Украина ҳамда Шимолий Қозоғистон ҳудудларини Россиянинг ажралмас қисми деб атаган. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги архив ҳужжатларига таяниб, Германиянинг машҳур Der Spiegel журнали хабар берди.

Манбага кўра, 1994 йилнинг биринчи ярмида тузилган ҳужжатларда Германиянинг Санкт-Петербургдаги бош консули Эберхард фон Путткамер томонидан ёзилган эслатма мавжуд. Унда Путиннинг қуйидаги сўзлари келтирилади:

“Қрим, Шарқий Украина ва Шимолий Қозоғистон — энг камида мана шу ҳудудлар — Россия учун ҳеч қачон чет эл бўлмаган, улар доимо Россиянинг таркибий қисми бўлган. Ҳеч бир рус бу ерлар қандай қилиб бошқа давлатга айланганини тушунолмайди”, – дея иқтибос келтиради германиялик дипломат.

Путин, шунингдек, русларнинг миллий ҳиссиётлари ҳақида гапириб, Ғарб мамлакатлари Россиянинг ҳаракатларини “империализмнинг қайтиши” деб баҳолаётган бўлса-да, бу уларнинг нотўғри ахборотга асосланганини билдирган.

“Бу оддийгина Россиянинг ўз манфаатларини ўзга нуқтаи назардан англашидир, холос. Буни Ғарб тушунмаяпти”, — деган эди Путин, дипломатнинг ёзишича.

Эслатиб ўтамиз, 1994 йилда Путин Санкт-Петербург шаҳар ҳокимлигида, мер Анатолий Собчак раҳбарлигида муҳим лавозимларда ишлаган. Собчак Ғарб билан илиқ алоқаларни йўлга қўйган бўлса-да, Украина ҳукуматини миллатчиликда айблаган ва Қрим Россияга қарашли бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Германиянинг собиқ бош консули Эберхард фон Путткамер 2019 йилда вафот этган.

Германия дипломатик архивларида 1994 йилда Путин томонидан айтилган даъволи баёнотлар илк бор ошкор қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Нобелга номзод бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 22:12

    Трамп Нобелга номзод бўлиши мумкин

    “У Нобел мукофотини фақат Камбоджадаги роли учун эмас, бошқа давлатлар бўйича қилган ишларининг ҳам эътирофи сифатида олишга ҳақли”, — дейди Камбоджа Бош вазири ўринбосари.

    'Mac ва iPhone қурилмалари фойдаланувчилари учун заифликни бартараф этувчи янгиланиш чиқди'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 20:11

    Mac ва iPhone қурилмалари фойдаланувчилари учун заифликни бартараф этувчи янгиланиш чиқди

    Ҳозирча ушбу эксплуатациянинг (заифликдан фойдаланиш усули) техник тафсилотлари ошкор этилмаган.

    'Россияда июль ойида интернет 2000 мартадан ортиқ узилган'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 17:17

    Россияда июль ойида интернет 2000 мартадан ортиқ узилган

    Мутасаддилар буни “хавфсизлик чораси”, фуқаролар эса йўқотилган алоқани танқид қилмоқда.

    'Германия Украинага яна икки Patriot тизимини юборади'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 17:12

    Германия Украинага яна икки Patriot тизимини юборади

    АҚШ билан келишув асосида Киевга ҳаво мудофааси кучайтирилади.

    'BASF меросхўри Ғазога инсонпарварлик ёрдами билан боришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 16:50

    BASF меросхўри Ғазога инсонпарварлик ёрдами билан боришни режалаштирмоқда

    25 млн евро эҳсон қилган австриялик миллиардер Марлен Энгельхорн бу сафар Ғазо секторига йўл олмоқда.

    'АҚШ ҳукумати кимлар учун виза чекловлари қўйди?'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 15:22

    АҚШ ҳукумати кимлар учун виза чекловлари қўйди?

    Фаластин ҳукумати ва озодлик ташкилотининг айрим расмийларига виза чекловлари жорий қилинди.