АсосийДунё

Токаев Эрдўғанга нега миннатдорлик билдирди?

Қозоғистон етакчиси Эрдўғаннинг шахсан аэропортга келиб кутиб олганини алоҳида қадрлади.

'Токаев Эрдўғанга нега миннатдорлик билдирди?'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қoсим-Жомарт Токаев Туркияга расмий ташрифи чоғида Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди. У Эрдўғаннинг шахсан аэропортга келиб кутиб олганини алоҳида қадрлади.

“Меҳмондўстлигингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман. Мени аэропортда кутиб олганингиз катта шараф. Давлатларимиз ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Бизни фақат дўстлик эмас, балки самарали ҳамкорлик ҳам боғлаб турибди. Эртага муҳим музокаралар бўлиб ўтади”, — дейди Токаев.

Расмий маълумотларга кўра, бугун, 29 июль куни икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар