АсосийМаданият

Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

'Султон Али Раҳматов оламдан ўтди'ning rasmi

Таниқли бастакор Султон Али Раҳматов оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди. 

Маълумот учун, Султонали Раҳматов 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалигидан мусиқага қизиққан ва „Республика ҳарбий ўғил болалар интернат санъат мактаби“ни битирган. Болалигидан машҳур композитор Пол Мариа, „Энигма“ гуруҳи мусиқаларини яхши кўриб эшитган ва улардан таъсирланган. 1987 йил Тошкент консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киради. Уни оммага танитган „Ўзбекистон“ мусиқаси 1994–2005 йиллар Ўзбекистон телеканалининг „Ассалом Ўзбекистон“ ахборот-мусиқий дастурининг бошланиш мусиқаси сифатида ҳамда Ўзбекистондаги кўплаб байрам тантаналарида фойдаланилган.

1998 йилнинг январ ойида Театр ва рассомчилик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида хонанда Нилуфар Саидова билан учрашади. У билан ижодий фаолият давомида турмуш қуришади, лекин маълум вақт ўтганидан кейин ажрашишади. Улар турмушлари мобайнида Фарина ва Сафина исмли икки қиз фарзанд кўрган. 

2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган. Султонали Раҳматов оилали. 8 та фарзанди, икки невараси бор.

Султонали Раҳматовнинг илк яккахон концерти 2006 йил Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган ва унга 70 000$ маблағ кетган. Ўзбекистондаги илк консерти эса 2007 йилда Самарқанддаги Регистон майдонида бўлиб ўтган.

Эслати ўтамиз, бастакор сўнгги интервюсини darakchi.uz'га бундан 6-7 ой аввал берган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

    Маданият Бугун 07:25

    Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.