АсосийМаданият

Иброҳим Тотлисаснинг қизи полицияни босиб кетмоқчи бўлди

“Мен Иброҳим Тотлисаснинг қизиман!” — Дилан Читак полицияни устига машина ҳайдади.

'Иброҳим Тотлисаснинг қизи полицияни босиб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

Дилан Читак полиция назоратини четлаб ўтиб, автомашинасини ҳуқуқ-тартибот ходимлари томон ҳайдагани маълум қилинди

Туркия шоу-бизнесида навбатдаги шов-шув. Машҳур қўшиқчи Иброҳим Тотлисаснинг қизи, хонанда Дилан Читак полицияга нисбатан қилган ҳаракати билан кенг жамоатчиликнинг қаттиқ танқидига учради.

Истанбулдан Бодрумга сафар қилган Читак Бодрумдаги Коножик Ататюрк бульварида полиция назоратини четлаб ўтиб, автомашинасини ҳуқуқ-тартибот ходимлари томон ҳайдагани маълум қилинди. Бу воқеа катта шов-шувга айланди.

Гувоҳларнинг айтишича, Дилан Читак полициянинг “тўхта” деган буйруғини инкор этиб, ҳаракатини давом эттирган ва ҳатто машинасини политсиянинг устига ҳайдаган. Бу ҳаракатга жавобан полиция ходимлари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишга мажбур бўлган.

Кейинчалик, Читак автомашинасини ташлаб, бошқа машинага ўтирган, бироз вақтдан сўнг эса яна ўз машинасига қайтиб, эшикларни беркитиб олган. Охир-оқибат, Дилан Читак эшикни очган ва у қўлга олинган.

Қўлга олиш жараёнида Читак: “Мен Иброҳим Тотлисасснинг қизиман! Мени машҳур бўлганим учун шундай қилаяпсизлар!” деган сўзлари билан полицияга қарши чиққан. Унинг бу сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган

Дилан Читакнинг инкор баёнотига биринчи бўлиб унинг акаси Идо Танлиқсес жавоб берди. У туркиялик журналист Иззат Чапанинг танқидий постига лайк босиш орқали муносабат билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Султон Али Раҳматов оламдан ўтди'ning rasmi

    Маданият 28.07.2025 21:46

    Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

    Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

    'Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди'ning rasmi

    Маданият 10.07.2025 20:11

    Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди

    Муаллиф зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

    'Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди'ning rasmi

    Маданият 04.07.2025 17:26

    Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди

    Дунё шоу-бизнесининг энг машҳур жуфтликлари фарзандларини уриш-жанжалсиз муҳитда тарбиялаш учун бу қарорга келганини айтган.

    '"Оскар" ҳам нажот келтирмаган қора танли актриса'ning rasmi

    Маданият 10.06.2025 17:26

    "Оскар" ҳам нажот келтирмаган қора танли актриса

    "Шамолда қолган ҳисларим" фильмидаги "Онахон"нинг оғриқли қисмати.

    'Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди'ning rasmi

    Маданият 06.06.2025 20:11

    Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди

    62 ёшли актёр ёнаётган парашютда сакраш саҳнаси учун 16 марта дубль қилган.

    'Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши'ning rasmi

    Маданият 02.06.2025 17:45

    Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши

    Лондонда ўзбек миллий ва замонавий услубни уйғунлаштирган дизайнер эътироф этилди.