АсосийБу қизиқ

Vogue журналида илк бор сунъий модель пайдо бўлди

Бу реклама ёшлар орасида гўзаллик стандартлари борасида хавотирларни кучайтирди.

'Vogue журналида илк бор сунъий модель пайдо бўлди'ning rasmi

Vogue журналининг август сонида Guess брендининг ёзги тўпламига оид реклама чоп этилди. Унда силлиқ терили, мукаммал қоматли аёл моделлар кўринади. Аммо рекламанинг кичик бурчагида “AI-генератед” — яъни сунъий интеллект ёрдамида яратилган деган ёзув бор. Бу Vogue саҳифасида илк бор тўлиқ сунъий модель кўриниш берган ҳолат ҳисобланади.

Мазкур реклама мода саноатида ишловчи ҳақиқий моделларнинг ҳақларини, шунингдек, ёшлар онгига сингаётган идеал гўзаллик тасвирларини муҳокама марказига олиб чиқди.

Мутахассислар ушбу кампанияни “инсонийликдан узоқ ва салбий таъсир кучига эга” дея баҳоламоқда. Британиядаги Беат ташкилоти бу каби суратлар танани нотўғри қабул қилишга ва овқатланиш бузилишларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Guess билан ишлаган Seraphinne Vallora компанияси вакиллари эса AI моделлар ҳақиқий моделларнинг ўрнини босмайди, балки уларни “тўлдиради” дея изоҳ берди. Бироқ компания вебсайтида бу технологиянинг афзаллиги сифатида визажист, сураткаш ва модель харажатларининг йўқлиги кўрсатилган.

Журналга берилган танқидлар кучаймоқда. Vogue эса бу реклама таҳририят қарори эмас, балки оддий тижорат эълони эканини маълум қилди. Шунга қарамай, мода оламида AI моделларининг келажаги юзасидан мунозаралар давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар