АсосийЖамият

Электр таъминотининг 28 нафар мансабдори жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳрида электр таъминотидаги узилишлар сабаблари ўрганилди.

'Электр таъминотининг 28 нафар мансабдори жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24-25 июль кунлари Тошкент шаҳрининг турли туманларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ авариялар ҳамда тармоқларда кучланишнинг пасайиб кетиши кузатилди.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Маълум бўлишича, бугунги кунда пойтахтда 823 мингдан ортиқ электр энергияси истеъмолчилари бор. Бу 2024 йилга нисбатан 47,6 минг, жорий йил бошига нисбатан 21 мингтага кўпайган.

Электр энергияси истеъмоли 2022 йилда 7,6, 2023 йилда 8,3, 2024 йилда 8,7 миллиард кВт соатни ташкил этган. Йилига ўртача 621,3 миллион кВт соат ёки 9 фоизга ортмоқда.

Ўрганишлар давомида қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланди.

Ҳозирда тизимдаги 1154-рақамли CALL-марказ орқали мурожаатларни қабул қилувчи операторлар 5 нафарни ташкил этади. Шу сабабли оператор билан уланиш учун 60-70 тагача навбат юзага келган. Ўрганиш натижасида марказга қўшимча 10 нафар оператор бириктирилди.

Бундан ташқари, чекловлар ва авариялар ҳақида истеъмолчиларни вақтида хабардор қилиш ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган. Июль ойининг 23 кунида 64 та авария бўйича истеъмолчилар огоҳлантирилмаган, 112 таси бўйича эса кеч огоҳлантирилган.

Ўрганиш натижасида барча туман ҳокимликларининг расмий сайтлари ва кузатувчилар кўп бўлган интернет каналларида бу ҳақда зудлик билан огоҳлантириш эълонлари берилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, ҳар бир ҳудуддаги авария-диспетчерлик хизматларига прокуратура ходимлари бириктирилиб, авария диспетчерлик хизматларининг шайлиги оширилди.

Таъминотдаги авариялар, режавий узилишлар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш, авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш юзасидан матбуот ва диспетчерлик хизматлари ходимлари расман огоҳлантирилди.

28 нафар (“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, 13 нафар туман корхонаси бош муҳандислари, 3 нафар туман корхонаси диспетчерлик хизмати ходимлари) мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” масъулияти чекланган жамиятида тизимли муаммолар борлиги маълум бўлди.

Жамиятнинг 410 нафар ишчи-ходимдан иборат 78 та авария бригадаси, 34 та махсус автотранспорт воситаси юзага келаётган авария ҳолатларини бартараф этиш учун етарли эмас. 35 та штат бирликларига эҳтиёж мавжуд.

Сўнгги уч йилда жамиятда фаолият юритиб келаётган ходимларнинг 30 фоизи иш ҳақининг камлиги ва иш ҳажмининг катталиги сабабли тизимдан бўшаган. Шундан 228 нафари ёки 45 фоизи айнан эксплуатация хизмати мутахассисларини ташкил этади.

9 749 километрдан ортиқ электр тармоғининг 2 540 километр ёки 26 фоизи таъмирталаб аҳволда, мавжуд 90 та подстанциянинг 9 таси модернизация қилиниши, 2 тасининг қуввати оширилиши лозим.

Мавжуд 11 та махсус лаборатория автомашинасининг 6 таси замон талабларига жавоб бермайди, шундан тунги вақтда бор-йўғи иккитаси навбатчи сифатида ўз хизматини ўтамоқда. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудда ўчишлар содир бўлган тақдирда қисқа муддатда аварияни аниқлаш ва тўлиқ бартараф этиш имконини бермаяпти.

Аварияларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш, узлуксиз иш ташкил қилиш мақсадида 13 нафар инженер-лаборант, 13 та хайдовчи-лаборант жами 26 та қўшимча штат бирликлари жорий этиш, ҳар бири ўрта ҳисобда 1 миллиард сўмлик замонавий 10 та махсус лаборатория автомашинага талаб мавжудлиги аниқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 22:13

    Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди

    АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

    'АҚШ визасини олишда янги қоидалар: оширилган тўлов, кучайтирилган талаблар'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 21:09

    '"Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат эмас!"'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 17:45

    "Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат эмас!"

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари Давронжон Адилов ҳамда тадбиркор Мурод Назаровнинг сўзлари ва Тошкент шаҳрининг бош режаси ҳақидаги интервьюсига изоҳ берди.

    'Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 16:30

    Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker ёниб кетди

    Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

    'Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 14:11

    Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган. Шундан 20 мингини олаётганда ушланган.

    'Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 10:17

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.