АсосийЖамият

Тошкентда 20 ёшли йигит бошқарувидаги Spark тунда "авария"га учради

Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

'Тошкентда 20 ёшли йигит бошқарувидаги Spark тунда "авария"га учради'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББнинг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 26 июль куни соат 01:05 ларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган Б.Б. Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, бетон устунга урилган. 

Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган йўловчи — 2004 йилда туғилган А.Ж. ҳам тан жароҳати олиб, унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ визасини олишда янги қоидалар: оширилган тўлов, кучайтирилган талаблар'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    '"Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат эмас!"'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:45

    "Бош режа тадбиркорнинг фикри билан ўзгарадиган ҳужжат эмас!"

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари Давронжон Адилов ҳамда тадбиркор Мурод Назаровнинг сўзлари ва Тошкент шаҳрининг бош режаси ҳақидаги интервьюсига изоҳ берди.

    'Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:30

    Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker ёниб кетди

    Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

    'Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:11

    Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган. Шундан 20 мингини олаётганда ушланган.

    'Электр таъминотининг 28 нафар мансабдори жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Электр таъминотининг 28 нафар мансабдори жавобгарликка тортилди

    Тошкент шаҳрида электр таъминотидаги узилишлар сабаблари ўрганилди.

    'Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:17

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.